Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қилаётган, ўзига Исломни тўлиқ татбиқ этаётган ва Оллоҳнинг ҳукмларини тўғри фаҳмлаётган мусулмон мумтоз исломий шахсия ҳисобланади. Чунки у Ислом ақидасини фикри ва майли учун асос қилди. Шунинг учун исломий шахснинг ўзига хос сифатлари бўлиб, одамлар орасида худди хол каби ажралиб туради. Бу сифатлар билан сифатланиши унинг Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига боғланиши, ўз амалларини бу буйруқ ва қайтариқларга мослаши ва Оллоҳга бўлган алоқасини доимо ҳис этиши натижасидир. Шунинг учун у бу шариатга боғланишидан фақат Оллоҳнинг розилигини умид қилади.
Қачонки мусулмон кишида исломий ақлия ва исломий нафсия вужудга келса, у ҳам етакчиликка, ҳам оддий аскарликка яроқли бўлади. У ўзида раҳмат билан шиддатни, зоҳидлик билан неъматни жамлай олади. Дунё ҳаётини ўз ҳаққи билан олиб, охиратга ҳаракат қилиш билан эришади. Шунинг учун унда «дунё қулларининг» сифатлари, диний чекланганлигу, ҳиндий таркидунёчилик сифатлари бўлмайди. У бир вақтнинг ўзида жиҳод паҳлавони-ю, меҳробнинг имоми бўла олади. У улуғлик билан тавозеликни, амирлик билан фақиҳликни, тижорат билан сиёсатни жамлай олади. Унинг энг олий сифатларидан бири у яратувчиси бўлган Оллоҳ Таолонинг бандасидир. Шунинг учун уни намозларида тақволи ҳолда, кераксиз сўзлардан юз ўгириб, закотини ўтаб, ҳаромдан кўзини тўсиб, омонатни сақлаб, ваъдасига вафодор, Оллоҳ йўлида мужоҳид ҳолда топасиз. Мана шу ҳақиқий мўмин мусулмондир. Мана шу Ислом шакллантириб, инсониятнинг энг афзали қилган исломий шахсиядир.
Оллоҳ Таоло Қуръони Каримда Расулуллоҳ с.а.в.нинг саҳобаларини, мўминларни, Раҳмоннинг бандаларини, мужоҳидларни сифатлаган пайтда, бир неча оятларда мана шундай шахсияни таърифлаган. Оллоҳ Таоло айтади:
مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ
– „Муҳаммад Оллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)ларкофирларгақаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар“. [48:29]
Яна айтади:
وَالسَّابِقُونَ الأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالأَنصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ
– „Муҳожирваансорларнинг биринчи пешқадамлари вауларга чиройли амаллар биланэргашган зотлардан Оллоҳрозибўлдиваулар ҳам Ундан розибўлдилар“. [9:100]
Яна айтади:
قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ -1, الَّذِينَ هُمْ فِي صَلاَتِهِمْ خَاشِعُونَ -2, وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ -3, وَالَّذِينَ هُمْ لِلزَّكَاةِ فَاعِلُونَ -4,
– „Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда-фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирувчи кишилардир. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир“. [23:1-4]
6-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|